-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Қора қаср асираси
Қўлиигиздаги мазкур китоб — тасодифларга бой севги саргузаштларини қамраб олган бириичи жилд бўлиб, албатта давоми ҳам бор. Ва сизни ўз мафтункорлиги, ишқий-детектив асарлиги билан мафтун этишига ишоиамиз.
-
Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси
Ушбу романда ана шундай вазиятда душман уясида иш кўрган айғоқчи Максим Исаев ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг зиммасига юкланган вазифа - фашистларнинг Fap6 мамлакатлари бошлиқлари билан сепарат сулҳ тузишга уринишларини фош этиш ва барбод қилишдан иборат бўлиб, бу машаққатли вазифани шараф билан бажаради.
-
Райҳон исли кунлар
Истеъдодли шоира Дилором Исмоилова шеърлари худди булок, товушидай, нафис шивирлар, гўзал сирлари бор. Сеҳру синоати — шеърхонни ўз оламига тортади, кўнгилларга ажиб бир шукуҳ бахш этади Алалхусус, унинг янги мажмуаси ҳам ана шундай хусусиятларга эга.
-
Асрдан асрга
Ёш қаламкаш, олим Анвар Омонтурдиевнинг “Асрдан асрга” номли иккинчи тўплами унинг шеърий, ҳам драматик жанрда ёзилган асарларини ўз ичига олган. Ушбу тўпламда шоирнинг биринчи шеърлар тўплами /’’Тонг”, 1994 й./ дан сараланиб, қайта ишланган, шунингдек, янги шеърлари ва отаси бисотидан бир жуфт шеър /’’Майлига”, “Ҳазар қилғил" ҳам киритилган.
-
Sariq devni minib
Qolingizdagi «Sariq devni minib» sarguzasht romani bolalar hayotidan olib yozilgan bolib, ularning sevimli kitoblaridandir. Bu asarda orzu-havasga eltadigan chinakam yol halol mehnat, yaxshi xulq-odob va qunt bilan o'qishda ekanligi talddlanadi.
-
Шайбонийнома
Муҳаммад Солиҳнинг "Шайбонийнома" достони ўзбек классик адабиётида алоҳида ўрин тутади. Унда темурийларнинг инқирози, янги шайбонийлар салтанатининг қарор топиши билан боғлиқ бўлган тарихий воқеалар қаламга олинган.
-
Оқаётган дарё
"Оқаётган дарё" -Тохир Қаҳҳорнинг иккинчи шеърий китоби.Бу тўпламга ёш шоирнинг аввалги "Оқ ўрик" номли китобидаги каби лирик-фалсафий шеърлари, ғазаллари жамланган.
-
Суиқасд
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа! Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Бомба портлади, бироқ Оллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаётдан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка дахлдордир
-
Таскин
Қўлингиздаги ушбу мўьжазгина тўплам аслида кичкина эмас. Унда хаёл ва ҳаёт орасида тентираб юрган бир шоирнинг кўнглидан кечирганлари жамланган. Шу боисдан ҳам, у гоҳ маҳзун, гоҳ тушкун, гоҳида жўшқину гоҳида сокин туйғулардан сўзлайди сизга. Умид қиламизки, бу тўплам аржуманд истар кўнгилларга таскин бўлади.
-
Этикетнинг олтин китоби
Оила аъзосининг ёши, жинси, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир кишида ўзига хос шахсий этикет бўлади ва буни билиш синчковлик, ақл, билим, катталар ўгитини талаб қилади. Инсонни оила ҳамда жамиятдаги тутган ўрни ҳам уни нечоғлик хулқли ва комиллигидан дарак беради.
-
Шоҳнома (достон)
"Шоҳнома"-Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг миллий ифтихори ўсиб келаётган даврда яратилган.Ушбу асарни кўп шоир ва адабиётшунослар бадиий фикр хазинаси,янги-янги бадиий асарларнинг вужудга келишида уммонжек тубсиз манба деб ҳисоблайдилар.
-
Шамол ортидан югуриб
Холид Ҳусайний 1965 йилда қобулда афғон дипломати оиласида туғилган. 1980 йилда унинг оиласи АҚШга кўчиб кетади. Шу ерда у тиббиёт факулътетига ўқишга киради. Унинг илк романи "Шамол ортидан югуриб" янги асрнинг бестселлер асарига айланди. Мазкур китоб 10 миллион нусхада босилган. Бу китоб асосида Голливуд киноижодкорлари филъм олишган.
-
Истиқлолни уйғотган шоир
ХХ аср бошларидаги миллий уйғониш даврига келиб, ўзбек ёзувчилари ўз олдиларига мутлақо янги вазифаларни қўя бошладилар. Мустамлакачилик даврида Ватан, Халқ, Миллат, Миллий тараққиёт ҳақидаги тушунчалар хира тортган оммани уйғотиш, бунинг учун уни, аввало маърифатли қилиш, унинг онгига янги тарихий даврнинг ғоялари пуркаш илғор ўзбек ёзувчиларининг асосий вазифаларидан бирига айланди.
-
Muhabbat rishtalari (she'rlar)
Vatan mening asl uyimsan, Kundan-kunga ochilar ko’rking. Sensiz qanday yashayman axir, Quchog’ingda baxtimni ko ’rdim.
-
Йўқолган дунё
Машҳур инглиз ёзувчиси хаммага таниш изқувар Шерлок Холмс образининг ижодкори Артур Конан Дойл турли жанрлардаги етмиш жилдлик адабий мерос қолдирган. Унинг илмий тафаккур билан суғорилган ғаройиб вокеаларга бой саргузашт асарлари турли мамлакатларда севилиб ўқилади.
-
Ўлимга маҳкум қилинганлар
Ушбу тўпламда таниқли адиб Н.Исмоиловнинг навбатдаги саргузашт-детектив асари ўрин олган. Унда жиноят ва жазо, яхшилик ва ёмонлик орасидаги кураш, чин инсоний туйғулар ва сохталиклар ҳақида сўз боради. Қахрамонларнинг хатолари ва улар ортидаги пушаймонликлари сизни эътиборсиз қолдирмайди.