-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Oziq-ovqat sanoati
-
Oziq-ovqat sanoati
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
100 китоб тўплами ПАКАНА БЎЙЛИ ОЛМА ЕТИШТИРИШ 49-китоб
Бугунги кунда дунё миқёсида олма етиштириш ялпи ҳажми 80,5 млн тоннадан ортиқ бўлиб, етакчи ўринларни Хитой (мос ҳолда 44,45 млн тонна), АҚШ (4,65 млн тонна), Польша (3,60 млн тонна) ва Туркия (2,93 млн тонна) эгаллаб келмоқда. Олма етиштириш ва уни экспорт қилиш бўйича дунёда биринчи ўринларни эгаллаб келаётган давлатларда олма боғларининг қарийб 90-95% паст бўйли пайвандтагларга асосланган интенсив боғларда етиштирилмоқда
-
100 китоб тўплами 65-китоб ПАЙВАНДЛАШ УСУЛЛАРИ
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти даврида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатнинг эса хомашёга бўлган талабини қондириш билан бирга экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги олдида турган энг муҳим долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда ва республикамиз ҳукумати бу соҳага катта эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда дунё мевачилигида, хусусан интенсив боғларга ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини берувчи, боғларнинг ҳосилга кириш муддатини тезлаштирувчи, агротехника ишлари ва ҳосилни йиғиб-териб олиш тадбирларини мақбуллаштирувчи, ҳосилдорликни анъанавий боғлардагига нисбатан 2-3 мартагача оширишга имкон берувчи омил сифатида қаралмоқда
-
100 китоб тўплами ОШ ЛАВЛАГИ ЕТИШТИРИШ 27-китоб
Инсон ҳаётида озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан, сабзавот, полиз, картошка маҳсулотларини етарли равишда ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эгадир. Аҳолини сабзавот, полиз, картошка маҳсулотлари билан таъминлашни кескин яхшилаш ҳамда узлуксизлигини яратиш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
-
100 китоб тўплами ОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 30-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ–№5995-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган ва органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ишлаб чиқилган. Бугунги кунда органик қишлоқ хўжалиги – жаҳон тренди ҳисобланади. 2019 йилда органик қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро бозорлардаги савдо айланмаси 96,7 млрд еврони ташкил этиб, 71,5 млн гектар майдонда 2,8 млн маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ушбу фаолият тури билан шуғулланган. О
-
100 китоб тўплами ОЛХЎРИ ЕТИШТИРИШ 54-китоб
Олхўри дарахтлари деярли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига яхши мослаша оладиган мевали дарахтлардан бири ҳисобланади. Уларни ўстириш жуда осон. Олхўри учун ишлатиладиган пайвандтаглар турли тупроқ шароитларига чидамли ҳисобланади. Уларнинг нисбатан кеч гуллаши баҳорнинг қировли кунларидан сақланишга ёрдам беради ва шу билан бирга уларда турли зараркунанда ҳашаротлар муаммолари кам учрайди. Олхўри кўчатлари нисбатан кенгроқ масофада экилиши лозим. Яхши ҳосил тугиши учун деярли аксарият олхўри дарахтлари чанглатилишни талаб этади. Бу масалани ҳал қилиш учун олхўри дарахтлари чанглатувчиси билан экилиши тавсия қилинади.
-
100 китоб тўплами ОЗИҚ-ОВҚАТ УЧУН ДУККАКЛИДОН ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ 45-китоб
Дуккакли-дон экинлари дуккаклилар – Fabaceae – оиласига мансуб. Дуккакли-дон экинларининг афзаллиги дони юқори сифатли оқсилга бой, бу ўсимликлар ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириб экологик тоза маҳсулот ҳосил қилади, тупроқ унумдорлигини оширади. Дуккакли-дон экинлари озиқ-овқатда, техникада ва ем-хашак тайёрлашда ишлатилади. Жумладан, дуккакли-дон экинлари гуруҳига мансуб бўлган нўхат ва ловиядан озиқ-овқатда ва чорва ҳайвонларига озуқа сифатида фойдаланилади
-
100 китоб тўплами 12–китоб МОШ ЕТИШТИРИШ
Бугунги кунда дунёнинг барча давлатларида озиқ-овқат таъминоти масаласи устувор вазифалардан бирига айланган. Хусусан, сайёрамизда рўй бераётган глобал исиш жараёни туфайли баъзи ҳудудларда сув тошқинлари, баъзи ҳудудларда эса ҳаддан зиёд сув танқислиги юз бераётганлиги, турли табиий офатларнинг кўпайиши, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шундай мураккаб вазиятлар кузатилаётган бир пайтда мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги барқарорлик, бозорларимиздаги мўл-кўлчилик, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасисифатида баҳоланса муболаға
-
100 китоб тўплами МЕВАЛИ БОҒ БАРПО ЭТИШ 61-китоб
Мевали боғларнинг ҳосилдорлиги, узоқ яшаши ва сердаромад бўлиши унинг қанчалик тўғри барпо қилинганлигига боғлиқ. Мевали дарахтлар кўп йиллик ўсимликлар бўлиб, уларнинг ўсиши 30-35 йил ва ундан ҳам узоқ вақт давом этади. Мевали боғ барпо қилишда хатоликларга йўл қўйилса дарахтлар ҳосилга киргандагина сезилади ва уни тузатиш қийин ёки бутунлай тузатиб бўлмайди. Чунки, катта ёшдаги дарахтларни кўчириб ўтқазишга кўп маблағ сарфланади, қолаверса, у ҳамма вақт ҳам ижобий натижа беравермайди
-
Институтда методик ишларни ташкил қилиш
Методик қўлланмани тайёрлашда такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари талаблари асосида методик ишлар ташкил қилиш механизмлари ва мезонлари ҳисобга олинди.
-
100 китоб тўплами МЕВА, ЦИТРУС, РЕЗАВОР МЕВА ВА УЗУМ КЎЧАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ 64-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сонли Фармони ижросини таъминлаш, мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш назарда тутилган. Янги боғ ва токзорларни барпо этиш уларни олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилишини, иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини назарда тутган ҳолда амалга оширилишини таъминлансин, дейилган.
-
Sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarida tajribalar o'tkazish uslubi
Ushbu uslubiy qo‘llanma sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boyicha ochiq va himoyalangan maydonlarda laboratoriya, dala va ishlab chiqarish tajribalarini yo‘lga qo'yish, seleksiya urug'chilik, agrotexnika, agrokimyo, o'simliklarning kasalllik va zararkunandalardan himoya qilish, mahsulotlarni saqlash bo'yicha tajriba qilish, o‘tkazish va rejalashtirish hamda zamonaviy tadqiqotlar usullari berilgan.
-
Pedagogika nazariyasi va tarixi
Pedagogika tarixi qadim zamonlardan tortib, to hozirgi kungacha bo‘lgan turli tarixiy davrlarda tarbiya, maktab va pedagogika nazariyalarining taraqqiyotini davrlar talabi asosida o‘rganib keldi. Har bir ijtimoiy tuzum, uning kelajagi, insoniyat istiqboli, kishilarning xayot va turmush darajasi fan va madaniyat taraqqiyoti bilan bevosita bog‘liqlir.
-
Табақалаштирилган таълим
Мазкур услубий тавсияларда табақалаштирилган таълимнинг мазмунмоҳияти, шакл ва турлари билан боғлиқ масалалар ёритилган. Шунингдек, унда таълимни табақалаштиришнинг ижтимоий зарурияти ва унинг педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, табақалаштирилган таълимни ўқув жараёнига жорий этиш технологияси каби масалалар муҳокама қилинган.
-
Defektologiya
Ushbu kursdа mаtеriаllаrning puхtа o’zlаshtirilishi uchun nimаlаr qilinishi lоzimligi, o’zlаshtirishni hisоbgа оlish, tаlаbаlаrni rеyting tizimi аsоsidа sinоvlаrgа tаyyorlаnish hаmdа ulаrni o’tkаzishni tаshkil etish, tаlаbа turmushi, mаdаniyati vа dаm оlishini tаshkil etish, o’quv mеhnаti singаri mаsаlаlаrgа hаm аlоhidа o’rin аjrаtilаdi.
-
Оилани мустаҳкамлашда миллий қадриятлар ва меросимизнинг ўрни ва аҳамияти
Ўқув-услубий қўлланмада миллий қадриятлар тушунчаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида демократия ва инсонпарварлик ғояларига асосланган миллий қадриятларнинг ифодаланиши, оилани мустаҳкамлашда миллий қадриятлар ва миллий меросимизнинг ўрни ва аҳамияти баён этилган.
-
Инновацион педагогика
Ушбу услубий қўлланма талабаларни ўқитиш жараѐнида тренинглар, очиқ мунозаралар, якка, жуфтликда, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлашни ташкил қилишда янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган тавсиялар ва педагогик маслаҳатларни ўз ичига олган.